Hosted by uCoz


Qur`oni karim

Эри учун...

 

Аёл яратилиши жиҳатидан гўзал бўлса-да, бу гўзалликни зиёда қилувчи зийнатдан узоқ бўлмаслиги керак. Аввало, бу эри олдидаги вазифасидир.
Умму Лайло дедилар: “Бизга Расулуллоҳ (с.а.в.) байъат этдик. Бизга берган буйруқлари орасида шулар бор эди: “... оёқларингизга хина қўйинг, ғусл қилганда сочларингизни таранг, қўлларингизга хина қўйинг. Кучингиз етса, кумуш билакузук тақинг. Кучингиз етса, қайиш (узун ингичка тери – сирим) ишлатинг, фақат асло эркакларга ўхшаманг”. Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларни эрлари, маҳрамлари олдида пардоз-андоз қилиб, тақинчоқлар тақиб ораста юришдан қайтармаганлар, аксинча шунга буюрардилар ҳам. Фақат аёл эри ўлсагина пардоз қила олмас эди. Бу хусусда ушбу ҳадис келган. Умму Атийя: “Биз аёллар ўликка уч кундан ортиқ аза тутмоқдан қайтарилдик, эр ўлсагина 4 ойу 10 кун аза тутмоқ мумкин эди. Бу муҳлат мобайнида на сурма, на атир-упа ва на яманий кийим кияр эдик” дедилар.
Машҳур араб адабиётчиси Асмоий (749/828) нақл этадилар: “Чўлда бир аёлни кўрдим, қирмизи кўйлак кийган, қўлларига хина қўйган. Айни замонда қўлида тасбеҳи ҳам бор, буни кўриб “тасбеҳ не, бу безак не”, дедим. Аёл: “Менинг бир Аллоҳга оид бўлган, бир нафсим ва бўш вақтимга оид бўлган тарафим бор”, деган маънода шеър айтди. Билдимки, у эри учун безанган яхши хотин экан”.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, агар бир хотин гўзал бўлса, бу билан эрини камситмаслиги, унга ғурур қилмаслиги керак.
Яна Асмоий саҳро саргузаштларидан сўзлайдилар: Чўлга чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда ёқимсиз эди. “Бунга қандай рози бўлдинг?”, дедим. Менга шундай деди: “Жим бундай гапирма, ҳар ҳолда эрим, Аллоҳга хуш келувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Аллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Аллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми?”. Мен жим бўлдим”. Аёлларимиз масалага шундай ёндоша олсалар эди, турмуш муаммолари осонроқ ҳал этиларди.
Ҳозир мусулмонман, деган баъзи аёлларимиз Ғарб аёлларига монанд пардоз-андоз қилишга кўп хунук тақлидлар қиладилар. Баъзи ҳолатлар Ислом динида айтиб ўтилган:
Баданига чиздирмоқ, тишларини йўндирмоқ, қош ва юз тукларини юлмоқ ва юлдирмоқ
Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг ривоятларида Расули Акрам марҳамат қилганлар: “Гўзаллик учун сочига соч улаган ва улатганга (парик таққан ва тақдирганга) баданига ўйиб чиздирган ва чизганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”.
Ҳазрати Ойша онамиз (р.а.) айтадилар: “Ансордан бир хотин қизини турмушга узатганди. Қизининг сочлари тўкилди. Аёл Пайғамбаримизга келди, куёви (қизининг эри) сунъий, улама соч (парик) тақишини истаётганини сўзлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сунъий, улама соч таққанлар малъундир”, дедилар.
Улама соч ҳақида шундай экан, бошни очиб юриш каби диний амрларга зид, тескари муносабатлар ва истак-талаблару сўровларга асло ижобий жавоб берилмайди.
Яна Бухорий билан Муслимнинг ибн Масъуд (р.а.)дан ривоятида шундай дейилган: “Гўзаллик учун баданига ўйиб чиздирган ва чизганга, жимбизга ўхшаш нарсалар билан қош ва юз тукларини юлдирган ва юлганга, тишларини кенгайтириб Аллоҳ яратган гўзалликни ўзгартирган аёлларни Аллоҳ раҳматидан узоқ қилсин!”.
Фақиҳлар: “Аёлларда соқол ва мўйлов пайдо бўлса, олмоқ жоизлигини асослаганлар. Ибни Обидин соқол ва мўйлов аёлга фитрат эмаслигини, шу сабабли (агар чиқса) олиш мустаҳаблигини баён этган”.
Бухорий ва Муслим ривоятларига кўра, ансорлардан бир аёл қизини турмушга узатади. Бу орада қизининг сочлари тўкилди. Расули Акрамга онаси мурожаат этди:
– Ё Расулуллоҳ, қизимнинг сочи тўкилди, эри яъни, куёвим қизимнинг бошига бошқа соч тақмоғини айтяпти, нима дейсиз?
Расули Акрам:
– Йўқ, зеро бундай сочларига соч қўшганлар, лаънатлангандир, деб – жавоб бердилар.

Аёлларнинг соч кестиришлари

Аёл кишига сочини кесишга зарурат туғилса, агар сочни бутунлай тагидан ёки эркаклар сочига ўхшатиб қисқартириб олдирса ҳаромдир. “Аллоҳ таоло ўзини эркакларга ўхшатишга ҳаракат қилган аёлларни ва ўзини аёлларга ўхшатишга ҳаракат қилган эркакларни лаънатлагандир”.

Эрига азият бермаслик

Баъзи хотинлар эрларидан қанча-қанча яхшиликлар кўришларига қарамай, арзимас нарса учун барча яхшиликларни инкор қилиб, эрларига озор берадилар.
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларга: “Садақа беринг, эй аёллар, жаҳаннам халқининг кўпи хотинлардир”,-дедилар. Ўрта ҳол буғдой ранг бир аёл: “Нега ё Расулуллоҳ?”, деб сўради. “Чунки сиз кўп шикоят қилувчи, эрингизнинг яхшилигини (неъматини) инкор этгувчисиз”, дедилар”.
Пайғамбаримиз дан, (с.а.в.) Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят этган ҳадисларида: “Мен уйда этакларини судрай-судрай эридан шикоят этиш учун чиқиб кетган хотинлардан нафратланаман”, деганлар.
“Бир хотин эрига ҳар азият берганда жаннатдаги хотини – ҳур қиз: “Унга озор берма, Аллоҳ жонингни олсин, у сеннинг ёнингда омонатдир. Кўп ўтмай сени қолдириб, бизнинг ёнимизга келади”, дейди”.
Абу Умома ал-Боҳилий айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бир аёл келди. Ёнида иккита сут эмадиган боласи бор эди. Пайғамбаримиздан (с.а.в.) нималардир сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.) уч дона хурмо бердилар. У ҳар боласига биттадан хурмо берди. Боланинг бири йиғлади. Хотин бир дона хурмони иккига бўлиб, болаларига берди. Бундан таъсирланган Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Булар болаларини қоринларида кўтарадилар, сўнгра туғадилар, эмизадилар, меҳр-шафқат билан ўстирадилар. Агар эрларига озор-азият бермасалар, намоз ўқиганлари жаннатга киради”.
Эрлари рози бўлган хотинларга мана бу хушхабарни етказдилар: “Қайси хотиннинг эри ундан рози ҳолда ўлса, у хотин жаннатга киради”.

 

 
 
 
 Суз боши

 

Оила форуми

 

 Манзилимиз

 

 

 

 

 

www.muslimaat.uz
 

 

www.islom.uz
 

 

Fatvolar arhivi
 

 

www.halol.uz
 

 

FORUM
 

 

www.hilol.com
 

 

www.islam.uz
 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
Hosted by uCoz