Hosted by uCoz


Qur`oni karim

ОИЛА ШАМЧИРОҒИ

Нурота тумани Янги турмуш қишлоғидаги Ойимгул момо Ҳимматованинг умр йўли ва кўнгил мулкини оилага бўлган садоқат безаб туради. Момо 104 ёшни қаршилади. 104 ёш залворида 104 минг уқубат, 104 минг қувонч зоҳирдир. Момо умрининг мазмунини меҳрда, садоқатда деб билди.

Ойимгул момо 1 ўғил, 8 невара, 40 эвара ва 3 нафар чевара қуршовида умр кечираётганидан жуда бахтли. Унинг ёшлиги урушнинг оловли йилларида кечди. Ота-онадан эрта етим қолиб, колхозда ишлади. Бахтини меҳнатдан топди. 18 ёшида Жумақул билан тақдирини боғлади. Оила деган қўрғонни муқаддас билган Жумақул ва Ойимгуллар Каттақўрғон канали қурилишида ишлашди. Қўй боқиб, буғдой ўриш, қўш ҳайдаш, қўйинг-чи, ўша даврда қандай меҳнат талаб этилса бўйин товламай ишлашди. - Жуссам кичик бўлгани учун ҳўкизларни ҳайдолмай бригадирдан дакки эшитардим,- эслайди Ойимгул момо. Жумақул бобо билан 56 йил умргузаронлик қилишди. Ёлғиз фарзандлари Бобоқулни еру кўкка ишонмай вояга етказишди. 93 ёшида бобо бандаликни бажо келтирди. Ойимгул момо бугун қишлоқнинг катта-ю кичигига маслаҳатгўй, насиҳатгўй. Мустақиллик туфайли момо кўкрагига офтоб тегди. Президентимиз Фармони билан 1994 йилда "Шуҳрат" медали, 1995 йилда эса "1941-1945 йиллардаги урушда фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги" юбилей медали билан тақдирланди. - Болаларим, меҳнатдан қочманглар, меҳнатнинг тоши оғир бўлгани билан оши ширин ва баракали бўлади,- насиҳат қилади момо фарзандларига. устақиллигимизга, замонамизга шукроналар айтиб, невараси Ҳамидулло ва невара келин Марямлар қарамоғида пиру-бадавлат, эъзозли онахон бўлиб яшаб келаётган момо:- Келиним Марямдан миннатдорман. Чунки, уйим саришта, устим тоза, овқатим ўз вақтида тайёр,-дейди. - Биз Ойимгул момо каби кексаларимиз борлиги билан фахрланамиз,-дейди "Янги турмуш" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ҳайитқул Жуманазаров. - Улар ҳаёти биз учун бир мактаб. Қишлоқдаги кексалар ҳолидан тез-тез хабар олиб турамиз. Мушкулларини ечишга ёрдамлашамиз. Ҳа, орамизда кексаликни роҳат-фароғатда ўтказаётган нуронийларимиз борлигига шукр. Уларга қараб туриб, ҳаётга бўлган умидинг ва интилишинг кучаяди. Биз бу нурли онахон билан хайрлашиб чиқаётганимизда, момо узоқдан-узоқ дуолар қилдилар. - Яратган эгам бандаларининг умрини узоқ, ризқларини бут қилсин. Замонамиз яхши, юртимиз тинч. Бундан-да ортиқ бахт бўлмаса керак дунёда болам. Илоҳо, хотиржамлик ва тани соғлик тарк этмасин. Хонадонлардан қут-барака аримасин. Мен каби кексаларга иймон, ёшларга умри узоқлик, одил ҳукуматимиз ишига ривож тилайман. Ҳар бир юртдошларимизнинг оиласида мен каби файзли кексалари бор бўлсин.

Марҳабо АҲАТОВА. Узбекистон Республикаси. Навоий вилояти, Нурота тумани.

 
 
 
 Суз боши

 

Оила форуми

 

 Манзилимиз

 

 

 

 

 

www.muslimaat.uz
 

 

www.islom.uz
 

 

Fatvolar arhivi
 

 

www.halol.uz
 

 

FORUM
 

 

www.hilol.com
 

 

www.islam.uz
 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
Hosted by uCoz