Hosted by uCoz


Qur`oni karim

ОИЛА— МУҚАДДАС

Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май - Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад - барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан - оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.

Мустақил Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси ҳам, оилани, онани, фарзандни ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилади. Буни ўтаётган йилларимизнинг номланишидан ҳам англашимиз мумкин. Инсон манфаатлари, Оила, Аёллар... Соғлом авлод, Оналар ва болалар, Қарияларни қадрлаш, Меҳр ва мурувват... Ижтимоий ҳимоя йили. Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика "Оила" илмий-амалий Маркази ва унинг вилоятлардаги бўлимлари оила муаммоларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш орқали, оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришга оид тавсиялар ишлаб чиқишади. Оилани қўллаб-қувватловчи ташкилотларга ёрдам кўрсатишни, ёшларни истиқлол ғояси, Ватанга, оилага, маҳалласига ҳурмат руҳида тарбиялашни ўзининг бирламчи вазифаси, деб билади. Ҳукуматимизнинг аёллар ва ўсиб келаётган авлод саломатлигини яхшилаш борасидаги ғамхўрлиги сабабли чақалоқлар ўртасидаги ўлим кўрсаткичлари сезиларли камайди. Туғиш ёшидаги аёллар ўртасида ўлим камайди. Ёшларнинг, улар ота-оналарининг оила ва никоҳ масалаларига муносабатлари ҳам ўзгарди. Оила барқарорлигини кафолатловчи қонунлар ва меъёрлар ҳаётимизга сингиб бормоқда. 2007 йил "Ижтимоий ҳимоя йили" деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакатимиз оилаларининг маълум бир қисмини ташкил этувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, оиласида алоҳида ёрдамга муҳтож фарзандлари бор оилаларга кенг имкониятлар яратилди. Жумладан, Президентимизнинг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида давлат бюджетидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш учун ажратиладиган бюджет маблағларини 1,5 баравар ошириш кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан йил давомида яна 100 минг кам таъминланган оила ойлик моддий ёрдам олиш имкониятига эга бўлади. Айни вақтда моддий ёрдам тўлаш муддати икки баравар - 3 ойдан 6 ойгача узайтирилди. Бевосита кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун эса бюджетнинг 9 фоизга яқин қисми (460 миллиард сўм) сарфланади. Бу МДҲ давлатлари ва дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларига қараганда анча юқоридир. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар йили юртимизда 160-170 мингдан зиёд никоҳ қайд этилади. Бу эса, ҳар 1000 аҳолига 6,8 тадан янги оила тўғри келади, дегани Ҳар бир оиланинг ўзига яраша қувончи, ташвишлари бўлиб, барча соғлом фикрловчи инсониятнинг фикру ўйи оиладаги ташвишларни камайтириб, никоҳни муқаддас қадриятга айлантиришдир. Бу эзгу истак бутун дунё инсонпарвар кучларининг ягона мақсади бўлиб, бу борада айниқса, Ўзбекистоннинг тажрибаси таҳсинга лойиқ.

Даврон Ҳоликов, Ўзбекистон Республикаси "Оила" илмий-амалий маркази директори ўринбосари, доцент.

 

 
 
 
 Суз боши

 

Оила форуми

 

 Манзилимиз

 

 

 

 

 

www.muslimaat.uz
 

 

www.islom.uz
 

 

Fatvolar arhivi
 

 

www.halol.uz
 

 

FORUM
 

 

www.hilol.com
 

 

www.islam.uz
 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
Hosted by uCoz